
Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ
Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 26 ноябр куни соат 3:30 ларда қутқарув хизматига Касби тумани Назартепа маҳалласидаги каналга Nexia-1 машинаси тушиб кетгани ҳақида хабар берилган.
Хабарга кўра, воқеа жойига Касби тумани ФВБ ва ИИБ масъуллари етиб бориб, ҳолатни ўрганишган. Шундан сўнг Nexia махсус техника ёрдамида каналдан чиқариб олинган.

Дастлабки суриштирувда Nexia Нишон туманида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро А.А.га тегишли экани маълум бўлган.
Суриштирув давомида ҳайдовчи машинани маст ҳолда ҳайдаб, бошқарувни йўқотгани ва каналга тушиб кетгани аниқланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар