Шавкат Мирзиёев 5 нафар офицерга генерал унвонини берди

Фото: Президент матбуот хизмати
Мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ДХХ раисининг бир нафардан ўринбосарлари ҳамда икки қўмондонга генерал-майор унвони берилди. Шунингдек, Бош прокурор ўринбосарларидан бири ва Қорақалпоғистон прокурорига “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони топширилди.
Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни афарасида ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан бир гуруҳига янги унвонлар берди.
Тўрт нафар ҳарбий мулозим генерал-майор ҳарбий унвонини олди:

Қаршиев Ҳамдам Алиқулович / Фото: Президент матбуот хизмати

Шерматов Фарҳоджон Ортиқович / Фото: Президент матбуот хизмати

Мухторов Фаррух Шаҳобиддинович / Фото: Президент матбуот хизмати
Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич генерал-майор махсус унвонини олди.
Бош прокурор ўринбосари Йўлдошев Эркин Тўрақулович ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Тожиев Эркабай Аминовичга “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) топширилди.

Йўлдошев Эркин Тўрақулович / Фото: Президент матбуот хизмати

Тожиев Эркабай Аминович / Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳарбий унвонларни Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев топширди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ДХХ раисининг бир нафардан ўринбосарлари ҳамда икки қўмондонга генерал-майор унвони берилди. Шунингдек, Бош прокурор ўринбосарларидан бири ва Қорақалпоғистон прокурорига “III даражали давлат адлия маслаҳатчиси” махсус унвони топширилди.
Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни афарасида ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан бир гуруҳига янги унвонлар берди.
Тўрт нафар ҳарбий мулозим генерал-майор ҳарбий унвонини олди:
- мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович;
- Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Саидов Ойбек Озодович;
- Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондони полковник Шерматов Фарҳоджон Ортиқович;
- ДХХ раиси ўринбосари Мухторов Фаррух Шаҳобиддинович.

Изоҳлар 0
…