Археологлар Амир Темур ва Тўхтамишхон жанг қилган майдонни топишмоқчи

1 дақиқа ўқиш1.4K
Археологлар Амир Темур ва Тўхтамишхон жанг қилган майдонни топишмоқчи
Ўзбекистонлик ва россиялик археологлар яқин беш йил ичида Ўрта Осиё ҳукмдори, саркарда Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамиш устидан ғалаба қозонган майдонни аниқлаш ниятида. Бу ҳақда Самара университети матбуот хизматига таяниб, “РИА Новости” нашри хабар бермоқда.

“Бу йил Самара вилоятида Россия ўрта асрлари тарихи учун муҳим воқеалардан бири – Ўрта Осиё Амир Темур ва Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ўртасидаги жангнинг аниқ жойини топиш бўйича йирик халқаро археологик лойиҳа бошланмоқда. Жанг майдони қаердалиги борасида олимлар ҳали ҳам бир тўхтамга келиша олмаган. Бу ҳақда турли хил версиялар мавжуд. Лойиҳа доирасида биз қазишма ишлари давомида тегишли артефакт-далилларни топиб, узоқ йиллик илмий тортишувларга чек қўйиш орқали ушбу тарихий сирни очишимиз керак”, деди С.П.Королев номидаги Самара университети археология илмий-тадқиқот лабораторияси раҳбари Сергей Зубов.

Унинг сўзларига кўра, умуман олганда, лойиҳа беш йилга мўлжалланган бўлиб, Темур ва Тўхтамишхоннинг ҳарбий юришларини батафсил ўрганиш, археологик тадқиқотлар ва Самара вилоятининг турли ҳудудларига экспедициялар ўтказиш режалаштирилган. Университет олимларидан ташқари, Татаристон Фанлар академияси Шаҳобиддин Маржоний номидаги Тарих институти ва Альфред Ҳолиқов номидаги Археология институти, Қозон, Қўрғон ва Бошқирд давлат университетлари тадқиқотчилари, Самарқанд давлат университети олимлари иштирок этишди, шу жумладан Яхи Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лойиҳада иштирок этишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Исроил археологлари ушбу лойиҳага қизиқиш билдиришган. Лойиҳада археолог ва тарихчилардан ташқари, кимёгарлар, оптик физиклар, геофизиклар, биологлар ва Самара университетининг бошқа илмий соҳалари мутахассислари ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.
Археологлар Амир Темур ва Тўхтамишхон жанг қилган майдонни топишмоқчи
Темур ва Тўхтамишхон ўртасидаги жанг 1391 йилда, Куликово жангидан 11 йил ўтиб, 100 квадрат метрдан ортиқ майдонда тахминан 400 минг аскар иштирокида бўлиб ўтган. Археологлар аниқ жанг жойини ҳозиргача топишмаган. Фақат жанг Самара вилоятидаги Кондурча дарёсининг қирғоғида бўлганлиги маълум.

Қонли жангда Темур қийин ғалабага эришган. Кўпгина рус ва ўзбек тарихчиларининг фикрича, Темур томонидан берилган зарбалардан сўнг Олтин Ўрда ниҳоят ўз қудратини йўқотган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?