Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 22.03.2017 йилдаги қарорига асосан қарздор С.Жумаевдан ундирувчи М.Ядгарова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 10.05.2017 йилдан Бюронинг Сариосиё тумани бўлимида ижро иши юритилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланиб, унга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, қарздорнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, қарздор йўқлиги аниқланиб, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қарорни ижро қилишлик учун вилоят қидирув шуъбасига юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор С.Жумаевга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги муносабати билан ижро ҳужжатининг ижроси вақтинча тўхтатилган.
Ижро ҳаракатлари даврида, қарздор С.Жумаевнинг яқин қариндошлари алимент тўловидан бўлган қарздорликни ўз зиммасига олишди ва 01.10.2034 йилга қадар 126 млн. сўм маблағларни алимент учун тўлаб беришди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)