![](https://storage.kun.uz/source/9/t5UxFQkRgusTcRNKF7m95pgj4j4sWEJ8.jpg)
Фото: ИИВ ахборот хизмати
28 апрель куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, тадбирнинг аҳамияти – бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтириш.
«Автомобилсиз кун» тадбири Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ўтказилади. Унинг доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар