date
views 173

Қашқадарёда МЧЖнинг 72 млн сўмлик қарздорлигини “йўққа чиқариш” эвазига 1000 доллар олган масъуллар қўлга олинди

Қашқадарёда МЧЖнинг 72 млн сўмлик қарздорлигини “йўққа чиқариш” эвазига 1000 доллар олган масъуллар қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида МЧЖнинг давлат ғазнасига тўланиши лозим бўлган 72 миллион сўмлик солиқ қарздорлигидан воз кечиш ва қарздорликни “ёпиб бериши” эвазига тадбиркордан 1000 доллар олган солиқчи ва МИБ ходими пора билан қўлга тушди.

Ғузор туман Солиқ инспекцияси масъули ва МИБ ходимининг бу қилмиши ДХХнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилган.

Ғузор туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари ДХХнинг вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, унинг солиқдан мавжуд 72 миллион сўм қарзорлигини “ёпиб бериши”ни айтаётган солиқчи МИБ ходимига 1000 доллар пул берса, у давлатга тўланиши керак бўлган 72 миллион сўм қарздорлик тўғрисидаги МЧЖ ҳисобрақамига қўйилган инкассо топшириқномасини ечишини айтган. Тадбиркор солиқчига бунинг учун дастлаб 300 доллар берган. Солиқчи қолган 700 долларни ҳам талаб қилаётганини айтиб, бу ҳақда ДХХга шикоят қилган ва унга нисбатан чора кўрилишини сўраган.

ДХХ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда солиқчи тадбиркордан 700 доллар ҳисобидаги 8 миллион сўм пулни туман марказидаги Тожмаҳал чойхонасида олиб, унинг бир қисмини МИБ ходимига олиб бориб берганда қўлга олинган.

Солиқчи ва МИБ ходимининг қилмиши вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда МЧЖнинг 72 млн сўмлик қарздорлигини “йўққа чиқариш” эвазига 1000 доллар олган масъуллар қўлга олинди