Андижонда Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси 1,6 млрд сўм умра пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

1 дақиқа ўқиш343
Андижонда Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси 1,6 млрд сўм умра пулларини онлайн қиморга тикиб юборди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида фуқароларнинг умра зиёрати учун деб тўлаган 1 миллиард 650 миллион сўм пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборган масъулга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Марказий студия” информацион дастурида маълум қилинди.

Ачинарлиси, ҳокимият мансабдори муқаддас зиёрат учун деб тўпланган халқ пулини онлайн қиморга сарфлаб юборган. “Ҳокимиятда алданишни хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик. Бошқалар турфирмалар орқали ёки Қирғизистон орқали бемалол зиёратга бориб келяпти. Уларга ишонмай, ҳокимиятдан “отилиб” қолдик”, дейди жабрланувчилар.

Марказий TV тайёрлаган лавҳадан маълум бўлишича, узоқ терговдан сўнг ҳам фирибгарнинг ваъдаларига ишонган жабрланувчилар ўз аризасини қайтариб олган. Натижада уларнинг зарарларини қоплаб бериш масаласи очиқ қолмоқда.

Диний қўмита вакили эса 2 йил мансабдорлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ҳамда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, А.Ф.дан жабрланган бир нечта фуқароларга пуллари қайтариб берилган. Қолган жабрланувчилар масаласида эса ҳокимиятга суд ҳукми тақдим этилгач, шунга кўра иш кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж зиёратчиларга хизмат кўрсатиш “бизнеси”ни монополлаштирган Дин ишлари бўйича қўмита турфирмаларнинг “фирибгарлиги”дан тинимсиз огоҳлантириш бераётган эди. Лекин масъулларнинг ўзи ҳамон Ўзбекистондаги зиёрат пакети нархларини ҳам ошкор қилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?