Абдували Холиқов: “Сиртқи таълимни масофавий шаклга ўтказмоқчимиз”

1 дақиқа ўқиш649
Абдували Холиқов: “Сиртқи таълимни масофавий шаклга ўтказмоқчимиз”

Олий таълим муассасаларидаги сиртқи таълимни масофавий шаклга ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департамент бошлиғи Абдували Холиқов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

Абдували Холиқовнинг айтишича, ҳозирда сиртқи таълим шакли ўзини тўлиқ оқламаяпти, тизимда бир қатор камчиликлар мавжуд.

“Сиртқи таълим қайсидир соҳада меҳнат фаолиятини юритаётган, лекин олий маълумотга эга бўлмаганлар учун бўлиши керак. Бизда эса ҳамма умумий қабул қилинади. Бу йилдан бошлаб, педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга ушбу соҳада фаолият олиб бораётганлар киради. У мактабдаги ўқитувчилар сифатини ошириш учун қилинади. Бошқа соҳаларда ҳам бу иш босқичма-босқич амалга оширилади. Яъни сиртқида ўқиш учун қаердадир ишлаётган бўлиши кераклиги талаб этилади.

2022 йилдан бошлаб масофавий таълим жорий этилди. Икки йиллик таҳлилларга асосланиб, сиртқини масофавий шаклга ўтказиш масаласини кўряпмиз. Яъни масофавий таълимда сиртқига ўхшаб фақат дарсга келганда эмас, талаба платформа орқали доимий онлайн топшириқни олиб туради. Фақат бунга биз техник томондан тайёр бўлишимиз керак. Талаба томон ҳам. Олий таълимда барча шароитни қилсангиз-у, узоқдаги талабанинг интернети ёки бошқа имкониятлари бўлмаса, бу ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатади. Сиртқи таълимдаги шакллар босқичма-босқич тарзда масофавийга ўтади. Чунки дунёга қарасак, иккаласи бирга турибди. Сиртқи таълимдан воз кечилиши керак. Бугунги кунда у эскирган ҳолатга келиб қолди, ўзини оқламаяпти” — деди у.

Абдували Холиқовнинг қўшимча қилишича, масофавий сиртқи таълимга ўтиш учун бир қатор масалалар ҳал этилиши керак.

“Масофавий сиртқига қачон ўтилишини жараён белгилаб беради. Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Балки, уч йил ёки беш йилча вақт кетар. Платформаларни шакллантириш, интернет тезлиги яхши бўлиши зарур. Яъни имкониятлар ва шароит етарли бўлгачгина тизим ишлайди. Бу ерда масофавий зўр бўляпти деб, йўналишларни кенгайтириб ташлайверсак фойдаси йўқ. Ишламаса, фақат қоғозда ёки гапда қолиб кетади” — деди мутахассис.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?