14:41 / 22.07.2023
756

Нима учун Гиппократ одамларни бепул даволашни маслаҳат бермаган?

Фото: Wday

Наҳотки? Аммо файласуф ва табиб буни тушунтирган эди. Энди биз унинг фалсафий қарашлари моҳиятини қисқача баён қиламиз, деб ёзади Wday нашри.

Гиппократ тарихда “тиббиётнинг отаси” сифатида қолган. У яшаган даврда барча касалликлар лаънатлардан келиб чиқади, деб ишонишган. Гиппократ эса бу масалада бошқача фикрда эди.

У касалликларни афсун ва сеҳр билан даволаш етарли эмас деб ҳисоблаган ва кўп вақтини касалликлар, инсон танаси, хатти-ҳаракати ва турмуш тарзини ўрганишга бағишлаган.

Ва, албатта, у ўз даврида шогирдлар етиштирган, шунингдек, турли мавзуларда, жумладан, тиббиёт ходимларига иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ бўлган мавзуларга бағишланган тиббий асарлар ёзган.

Хусусан, Гиппократ шундай деган эди:

“Ҳар қандай иш адолат билан тақдирланиши керак, бу ҳаётдаги барча соҳа ва касбларга тегишли.

Ва яна:

“Текин даволаманг, чунки текин даволанганлар ўз соғлиғини, текин даволаганлар эса меҳнати натижасини қадрламайдилар”.

Қадимги Юнонистонда аҳолининг барча қатлами ҳар қандай касаллик туфайли шифокорга боришга қодир эмас эди. Шифокорлар уларга ҳар доим ҳам ёрдам қўлини чўза олишмасди. Тиббиёт ҳали ниҳоятда заиф, инсон танаси ўрганилмаган, касалликларнинг номлари маълум бўлмаган ва улар халқона усуллари билан даволанган, баъзан эса беморлар умуман тузалмасди ҳам.

Марке миллий галереяси коллекциясидан Гиппократ портрети (Италия, Урбино)
Фото: Wday

Гиппократ ҳеч қачон шифокорларга пул тўлаш ҳақидаги нуқтаи назарини инкор этмаган, аммо муҳтожларга беғараз ёрдам беришдан ҳам бош тортмаган.

У ҳаётда бойлик ёки ортиқча нарсаларни қидирманг, баъзан бепул даволанг, бунинг учун бошқаларнинг миннатдорчилиги ва эҳтиромига сазовор бўласиз деган умидда бунга жазм қилган. Имконингиз бўлса турли ҳолатдаги камбағал ва мусофирларга ёрдам беринг; чунки агар одамларни яхши кўрсангиз, ўз илмингизни, меҳнатингизни ва миннатдорчиликсиз ҳам касбингизни муқаррар равишда севасиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун Гиппократ одамларни бепул даволашни маслаҳат бермаган?
ePN