08:26 / 23.07.2023
270

Янгийўлда болаларни калтаклаган тарбиячи иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

Янгийўлда болаларни калтаклаган тарбиячи иши юзасидан қўшимча маълумот берилди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ибрат” МФЙда жойлашган “Оминахон” номли нодавлат оилавий МТТда 18 июль куни 21 ёшли тарбиячи икки нафар (5-6 ёшли) болани уй оёқ кийими билан урган. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тарбиячи ишдан бўшатилган.

Мактабгача таълим агентлиги масъул ходимлари ҳолат юз берган боғчада ўрганиш олиб борган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича:

  • ташкилот 25 нафар тарбияланувчиларга мослаштирилмагани;
  • тадбиркор ижтимоий контингент тоифасига кирувчи оила фарзандларини имтиёзли равишда ушбу ҳудуддаги Давлат мактабгача таълим ташкилоти учун белгиланган миқдорда қабул қилмагани;
  • ташкилотнинг ҳожатхонаси, ошхонаси, омборхонаси талаб даражасида эмаслиги;
  • ташкилот директори ҳамда тарбиячи битта шахслиги,
  • тарбиячи ёрдамчининг педагог маълумотга эга эмаслиги маълум бўлган.

Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тадбиркорга огоҳлантириш берилган. Ушбу муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тадбиркор билан тузилган битим бир томонлама бекор қилинади.

Юқорида бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан ўз лавозим мажбуриятларига масъулятсизлик қилган Янгийўл туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходимларидан тушунтириш хатлари олинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда болаларни калтаклаган тарбиячи иши юзасидан қўшимча маълумот берилди
ePN