date
views 472

Ўзбекистонда куз фаслида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзбекистонда куз фаслида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди

“Ўзгидромет” сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида республика бўйича кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Сентябрь

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 18-25 даражани ташкил этади. Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 33-38 даража бўлади.

Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражадан 23-28 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда (меъёр 3-8 миллиметр, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,0-2 миллиметр, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 9-28 миллиметргача).

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунлари бир оз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Октябрь

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, 10-12 даражани, жанубда 16-18 даражани ташкил этади. Ой давомида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида 0-2 даража совуққача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 23-28 даража илиқдан 13-18 даража илиққача ўзгариб туради.

Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқдан 1-6 даража илиққача ўзгариб туради, 0-3 даража совуққача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 20-25 даража илиққача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам (меъёр 12-26 миллиметр, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3-11 миллиметр, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 27-70 миллиметргача).

Ноябрь

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, 2-8 даража илиқни, жанубда 10 даража илиққачани ташкил этади.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бир оз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь ойида ёғингарчилик меъёри 37-48 миллиметр, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 8-36 миллиметр, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 65-113 миллиметргача бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда куз фаслида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди