Магнит бўрони организмга қанчалик таъсир қилади?

1 дақиқа ўқиш358
Магнит бўрони организмга қанчалик таъсир қилади?
Магнит бўрони организмга қанчалик таъсир қилади?
Иброҳимжон Асқаров
Фото: “Дарё”

Кўп ҳолларда ижтимоий тармоқларда магнит бўрони ва ундан эҳтиёт бўлиш ҳақида хабарлар тарқалиб туради. Унда магнит бўрони индекси 6 баллга чиқиши кутилаётгани, бу шароитда спорт билан шуғулланиш, оғир меҳнат қилиш, спиртли ичимликлар, қаҳва ичиш ҳамда шўр маҳсулотлар истеъмол қилиш мумкин эмас, деган тавсиялар айтилади.

Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси раиси, профессор Иброҳимжон Асқаров магнит бўрони ва унинг инсон организмига қай даражада таъсири ҳақида мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Магнит бўрони бор нарса, организмга таъсир қилади. Лекин ваҳима қилмаслик керак. Магнит бўрони ҳақидаги хабарларни ўқигандан кейин одам касал бўлиб қолади. Магнит бўрони бўляпти, юрагим ўйнаяпти, деб бориб ётиб олади. Ўз вақтида овқатланиб, ишда давом этиш мумкин.

Шахсий фикрим, бу нарса бор, лекин организмни озгина эҳтиёт қилиб турилса, кифоя. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ”, — деди Иброҳимжон Асқаров.

Олий тоифали шифокор Раъно Носировага кўра, Ернинг магнит майдони таъсири одатда инсонларга сезилмайди. Бироқ баъзан ушбу майдонда айрим одамлар ҳис этиши мумкин бўлган тебранишлар кузатилади. Бунинг асосий сабабчиси Қуёшдир.

Яъни одатда унинг фаоллиги кузатилганда сайёрани магнит бўронлари қоплайди. Бу эса сурункали хасталикларга чалинган инсонлар саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Айниқса, юрак-қон томир, асаб тизими касалликлари, қандли диабет ва бронхиал астма билан оғриётган беморлар бу ўзгаришларни кўпроқ ҳис этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?