date
views 637

Қашқадарёда иш вақтида базм уюштирган шифокорлар жавобгарликка тортилди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида иш вақтида базм уюштирган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалган.

"Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамширасига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилди", — дейилади масъуллар изоҳида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда иш вақтида базм уюштирган шифокорлар жавобгарликка тортилди