00:09 / 22.12.2023
121

Тошкент вилоятида солиқ ва кредит қарздорликларини ундириш тадбирлари давом этмоқда

Тошкент вилоятида солиқ ва кредит қарздорликларини ундириш тадбирлари давом этмоқда

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ идоралари билан ҳамкорликда солиқ қарздорликларини ундириш бўйича қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Тошкент вилояти ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам солиқ қарздорликларни ундириш бўйича кенг қамровли ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мисол учун,Бюронинг Тошкент туман бўлими томонидан қарздор “Асв. distel.” МЧЖдан 3 млрд сўм солиқ карздорлиги ундирилган.

Шунингдек, тўланмай қолган кредит қарздорликларини банклар фойдасига ундириш бўйича ижро ҳужжатларининг салмоғи кўпаяди.

Шу кунларда Бюро органлари томонидан суд ҳужжатлари асосида банк кредит қарздорликларини ундириш  бўйича кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман бўлими иш юритувида Иқтисодий ишлар бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг "А.А.Б." МЧЖдан, ундирувчи Халк Банки фойдасига 4 млрд. сум кредит карздорлигини ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонанинг ҳисоб рақамига банд қўйилиб, мол-мулклари хатланган.

Натижада қарздор корхонадан, ундирувчи Халқ банки ҳисобига 4 млрд. сўм кредит қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият