
Фото: Getty Images
Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг BGI компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда шоли ва бошқа экинларнинг махсус навларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.
BGI компанияси вице-президенти Теренс Сион компания фаолияти билан ўзбек томонини таништирди. Унинг айтишича, шолининг махсус нави бугунги кунда Гуандун ва Гуанси провинциялари далаларида синовдан ўтказилган ва юқори ҳосилдорлик билан бирга сув ҳамда ишчи кучини тежаш бўйича яхши натижалар кўрсатган. Мазкур махсус нав Осиёнинг жанубий мамлакатларида ҳам синовдан ўтказилиши маълум қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳолати хусусида ҳам фикр алмашди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар