Ўзбекистон ва Латвия иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш ўтказади

Ўзбекистон ва Латвия иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш ўтказади
Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Латвия элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди.

Рақамлаштириш, ахборот-коммуникация ва «яшил» технологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг 18-давраси ҳамда иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар