
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 26 мартдаги 95-сон буйруғи билан 2024-2025 ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхатдан жами 545 та мактаб ўрин олган бўлиб, уларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида 50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар