18:30 / 23.05.2024
123

Ўзбекистонга кириб келаётган автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Ўзбекистонга кириб келаётган автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди
Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, мамлакатга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Шунда автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга кириб келаётган автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди