Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жалолобод вилояти бошқармаси раиси Мааданбек Караев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Жалолобод вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданият ва туризм соҳаларида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қирғизистон вакили сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.
Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари, Жалолобод ва Наманган вилоятлари расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш хусусида фикр алмашилди. Ушбу вилоятлар ўртасидаги шерикликни янада кучайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этилди.
Музокаралар якунида қурилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш ва бошқалар бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди