Қўқонда 6 ёшли болани машина юкхонасига солган шахсга ҳукм ўқилди

1 дақиқа ўқиш214
Қўқонда 6 ёшли болани машина юкхонасига солган шахсга ҳукм ўқилди
Фото: Видеодан кадр
Қўқонда 6 ёшли болани ўзига тегишли Nexia машинаси юкхонасига солиб, машинани ҳаракатлантирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 37 ёшли А.М. 2024 йил 14 май куни соат 19:30 ларда Қўқон шаҳри, Парпашабоф маҳалласи, Обод юрт кўчаси 21-уй олдида 2018 йилда туғилган қўшни болакай унга тош отганлигидан жаҳли чиқиб, уни Nexia машинаси юкхонасига солиб қўйган. У ушбу ҳаракати билан болани ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилган.

Судланувчи ўз кўрсатмасида ўша куни ҳовлисида иш билан банд бўлганида вояга етмаган қўшни бола девор ортидан тош отганини, бир неча бор бундай қилмасликни таъкидлаганини, отилган тошлардан бири пешонасига тегиб ўтгач жаҳли чиққаннини ҳамда шу учун бу ишни қилганини билдирган. У болани қўрқитиб қўймоқчи бўлгани, уни ўғирлаш мақсади бўлмаганини айтиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

“Ушбу воқеа содир бўлгандан сўнг қўшнимнинг уйидаги видеокамерани кўздан кечирдим. Ҳақиқатан ҳам ўғлим Ж.М. судланувчи А.М.нинг хонадонига тош отган экан. Агар ўғлим тош отмаганида бу воқеа ҳам содир бўлмасди. Ўғлимни судланувчи ўз машинасининг юкхонасига қамаб қўйгани тасвирланган видеолавҳанинг интернетда тарқаб кетишига менинг алоқам йўқ, бир танишим тарқатиб юборган. Ҳозирда судланувчига нисбатан даъвом йўқ, унга нисбатан енгиллик беришингизни сўрайман”, деган боланинг онаси суддаги ўз кўрсатмасида.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2024 йил 12 июндаги ҳукми билан А.М. Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисмида (бировни зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 2024 йил 17 майдан 12 июнга қадар қамоқда ўтирган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг 3 кунига тенглаштириб, тайинланган жазодан 78 кунни чегириб ташланган ҳамда ўташ учун 1 йил 9 ой 12 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?