
Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласи ҳудудига 3 та айиқ келиб, маҳаллий аҳолининг чорвасига ҳужум қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг Ургут тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан тезкор тартибда назоратга олинган.
Мазкур ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлган. Ургут тумани Сойғўс маҳалласи чўпонлари сув сатҳидан 2500-2700 метр баландликда, яъни айиқларнинг яшаш манзилида қўйларини боқиб келишаётганда қўнғир айиқлар тўрт бош эчкини еб қўйган.
Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли 2 кун олдин кечаси айиқлар Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағрида ўсувчи мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келганлигини айтган.
Бошқармага кўра, ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ҳолат назоратга олиниб ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Ургут ТуманиЧорва ҲужумлариАйиқлар МаҳалласидаЭкология БошқармасиСамарқанд ВилоятҚашқадарё Вилоят Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг