13:31 / 14.07.2024
91

Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди (видео)

Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Учтепа туманида маҳалла биноси ёниб кетган. Журналист Азиза Қурбонованинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 14 июл куни содир бўлган.

Учтепа туманида жойлашган Абдулла Қодирий маҳалласи биноси ёниб кетган. Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин сабаблари номаълум, маҳалладагиларнинг айтишича, аввал ҳам 3-4 ой олдин қисқа туташув бўлган”, деб ёзган Азиза Қурбонова ўз постида.

Маълум қилинишича, маҳалла биноси тадбиркорлар томонидан таъмирланиб обод қилинган.

Журналистнинг постига илова қилинган видеода маҳалла биносининг деразаларидан олов чиқаётгани, иккинчи видеода том ва шифт қисми бутунлай ёниб кетганини кўриш мумкин.

Пойтахтнинг жуда файзли, чиройли маҳалласи эди. Жоним ачиди. Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган”, деб ёзади журналист.

Ҳодиса ҳақида расмий хабар берилмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди (видео)