Фото: МИБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ота фарзандини онасига бермаслик учун шкафга яшириб қўйди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатга асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи М.Т.га 2018 йилда туғилган вояга етмаган ўғилни онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса-да, қарздор ва унинг оила аъзолари ҳар хил баҳоналар билан фарзандни онасига беришдан бош тортган ва болани яшириб юрган.
Давлат ижрочиларининг ҳаракатлари натижасида бола 17 июль куни тонгги соат 06:00 ларда қарздорнинг яшаш хонадонида шкаф ичида яширинган ҳолатда топилиб, шу заҳоти онасига олиб берилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”