
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.
Қўшимча дам олиш кунлари 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида белгиланган.
Унга кўра, 3 сентябрь, сешанба иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади.
Шундай қилиб, ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади. 2024/2025-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
31 август, шанба куни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин. Чунки Меҳнат кодексининг 187-моддасига биноан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар