19:16 / 16.09.2024
35

Ўзбекистон туманида "AUTOCON" тадбири давом этмоқда

Ўзбекистон туманида "AUTOCON" тадбири давом этмоқда
Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан йўл қоидасини бузган фуқароларни аниқлаш ва улардан жарималарни ундириш ҳамда автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари ўтказилмоқда.

9 сентябрь куни ҳам Бюронинг қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ вакиллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон туманини кўчаларида тадбир давомида бир қанча маъмурий жарималари мавжуд бўлган автотранспортлар жарима майдонига йўналтирилди.

Мана кўриб турибсизки Ш.М. ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жарималарни ўз вақтида тўламаган ва шу боис унинг қарздорлиги 23 549,3 минг сўмни ташкил этган. “AUTOCON” тадбири натижасида фуқаро Ш.М.га тегишли "ONIX" русумли қизил тойчоғи жарима майдончасига олиб кирилди.

Жарималарни тўламаса холи вой бўлишини билган фуқаро шу ернинг ўзида 9 та маъмурий жарима ҳамда 1 та давлат божи тўлаб берилди.

Қолган жарималар тўлангандан сўнг автотранспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилиши акс холда автотранспорт воситаси аукцион савдоларига чиқарилиши тушунтирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон туманида "AUTOCON" тадбири давом этмоқда