Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) Ўзбекистон мактабларида иш берувчиларни фаол жалб қилган ҳолда карьерага (касбга) йўналтириш чора-тадбирларини жорий қилади. Бу ҳақда 18 сентябрь куни GIZ’нинг ТехVET Карьера лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган манфаатдор томонлар учрашувида хабар қилинди.
Таълим вазирликлари, халқаро ташкилотлар, Савдо-саноат палатаси ва турли соҳага йўналган уюшмалар, иқтисодиётнинг ҳар хил тармоқларида фаолият юритаётган давлат ва хусусий компаниялар вакиллари иштирок этган тадбирда ўқувчиларни эрта ёшдан карьерага йўналтириш, бу борада уларга маслаҳат ва кўмак бериш тизимини ривожлантириш урғуланди.
“2023 йил декабридан бошланган ТехVET Карьера лойиҳамиз доирасида Нукус, Қарши, Самарқанд, Марғилон ва Тошкентдаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари ҳамда коллежлар, шунингдек, уларнинг мижози бўлмиш иш берувчилар, манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда карьерага йўналтириш бўйича 13 та чора-тадбир ишлаб чиқдик. Ҳам германиялик, ҳам маҳаллий мутахассислар биргаликда ишлаб чиққан ушбу чоралар ёшларни касбларга қизиқтириш ҳамда уларнинг карьера қилишида маслаҳат беришга изчил ёндашувни шакллантиради”, деб тушунтиради GIZ буюртмасига кўра лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган Integration компанияси вакили Теа Сипрашвили.
Унинг сўзларига кўра, ўқувчиларни корхоналарга тизимли экскурсияга олиб бориш, соҳа вакилларини турли касблар ва карьера траекториялари ҳақида маълумот бериш учун таълим муассасаларига таклиф қилишдан тортиб онлайн курслару виртуал реаллик технологиялари ишлатиладиган карьера марказларигача бўлган кенг қамровли чора-тадбирлар ёшлар учун фойдали бўлади. Уларнинг аксариятини амалга ошириш учун эса иш берувчилар, жумладан, хусусий сектор ўйинчиларининг фаоллиги ва ҳамкорликка тайёрлиги муҳимдир.
Шу сабабдан учрашувга касб-ҳунар мактаблари ва коллеж битирувчиларидан бўлажак ишчилар излаётган компаниялар таклиф қилинди. Таълим муассасалари ҳамда Safia қандолат фабрикаси, BYD Megawatt, Ўзбекистон ичимликлар уюшмаси, Denta Fill фармацевтика компанияси ўртасида карьерага йўналтириш бўйича ҳамкорликни кўзда тутувчи англашув меморандумлари имзоланди.
Халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги панел мунозаралари ва тақдимотларда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида карьера тадбирлари ёшларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширишда муҳим рол ўйнаши таъкидланди.
Тадбир иштирокчиларининг фикрича, ТехVET лойиҳаси карьерага йўналтириш бўйича инновацион ёндашувни татбиқ этиб, Ўзбекистон ёшлари учун кенг карьера имкониятларини тақдим этишга қаратилган янги босқичга қадам қўймоқда.
Лойиҳа жамоаси келаётган ойларда карьерага йўналтириш ва касб-ҳунар таълимининг обрўсини ошириш бўйича умуммиллий ахборот компанияси ҳам амалга оширилиши ҳақида ахборот берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...