Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди.
Сентябр ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши давом этди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари август ойига нисбатан 2,8 фоиз, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 1,4 фоиз ошди.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар бундай уйларнинг ижара нархларига таъсир кўрсатди. Хусусан, сентябр ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи август ойидагига нисбатан 2,4 фоиз, 2 хонали уйлар учун 3,4 фоиз, 3 хонали уйлар учун 3,2 фоиз, 4 хонали уйлар учун эса 2,1 фоиз ошди.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 291 доллар, 2 хонали – 363 доллар, 3 хонали – 403 доллар, 4 хонали - 463 доллар), Олмазор (1 хонали – 306 доллар, 2 хонали – 362 доллар, 3 хонали – 426 доллар, 4 хонали – 503 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 358 доллар, 2 хонали – 445 доллар, 3 хонали – 548 доллар, 4 хонали – 721 доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 343 доллар, 2 хонали – 460 доллар, 3 хонали – 611 доллар, 4 хонали – 631 доллар) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 331 доллар, 2 хонали – 428 доллар, 3 хонали – 506 доллар, 4 хонали – 634 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 393 доллар, 2 хонали – 453 доллар, 3 хонали – 538 доллар, 4 хонали – 717 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 474 доллар, 2 хонали – 678 доллар, 3 хонали – 967 доллар, 4 хонали – 1278 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 442 доллар, 2 хонали – 708 доллар, 3 хонали – 1004 доллар, 4 хонали – 1272 доллар) туманларида кузатилди.
Тошкент, Сентябр ойи, Ижара нархлари “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади