Фото: Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У муқаддам Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
2021 йил мартида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ўша вақтда полковник бўлган Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.
Шуҳрат Холмуҳаммедов 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Бундан олдинроқ, 2019 йилдан буён мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Сўнгги беш йилга яқин вақт давомида Давлат хавфсизлик хизмати раиси бўлган Абдусалом Абдумавланович Азизов эса Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида лавозимидан озод этилган. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, у «президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди». Унга янги лавозим берилмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди