
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 25 ноябр куни соат 16:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги «Корзинка» савдо мажмуаси қаршисида Cobalt ҳамда Forthing русумли транспорт воситалари ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашиналар устига қуриган дарахт шохи қулаб тушган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt транспорт воситасининг йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Шу ўринда барча ҳайдовчилардан куз-қиш мавсумида транспорт воситаларини дарахтлар ва қурилиш майдонлари яқинида қолдирмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳриЙўл-транспорт ҳодисасиАвтомашина ҳаракатиДарахт шохиТиббий ёрдамҲайдовчиларга эслатма Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг