Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра қарздор И.М дан ундирувчи «Namangan-Avto» MCHJ фойдасига жами 151.246.176 сўм қарздорлик ҳамда давлат фойдасида 6.049.847 сўм ундириш белгиланган. Ундирувни эса гаров мулки сифатида баҳоланган «Chevrolet Tracker» автотранспорт воситага қаратиш кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан И.М кредит қарздорлигини тўлаш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, берилган ихтиёрий муддатлар ўтганига қарамасдан, қарздор қарзини тўламаган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида унга тегишли «Chevrolet Tracker» русумли автомашинасига тақиқ қўйилган.
Куни кеча олиб борилган тадбир давомида 2 йилдан бери қидирилаётган «Chevrolet Tracker» бошқа авторақам билан ҳаракатланаётгани маълум бўлди ва мазкур автомашина хатланди, дейилади МИБ хабарида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади
Бир гуруҳ фуқаролар хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлгани аниқланди
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди