Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан фикрларини билдирди.
Депутат Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиши, шунингдек, ўзбек давлат амалдорларига нисбатан таҳдид билдириши ёки босим ўтказишини мутлақо қоралашини маълум қилди.
“Бундай ҳаракатлар икки дўст давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларга зарар етказиши мумкин. Мен Россия Бош прокуратурасидан Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимларига таҳдиди юзасидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрайман”, деб ёзади у.
Одилжон Тожиев Рамзан Қодиров ўзининг кечаги муносабати учун Ўзбекистон халқидан очиқдан очиқ узр сўраши кераклигини таъкидлади.
“Шу билан бирга, агар у дўст бўлса, Ўзбекистон Бош прокуратурасига қидирувда бўлган Беслан Расаев ва Шамил Темирхановни топишда амалий ёрдам бериши ва уни Ўзбекистонга топшириши лозим”, дея қўшимча қилади депутат.
Аввалроқ Расул Кушербаев ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришда қатъий текшириш кераклигини таклиф қилганди.
Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд
26 октябрь тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Ровер русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида икки нафар номаълум шахс машинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Маълумот учун, ушбу ҳолатда жиноят содир этган шахслар 15 йилдан 25 йилгача бўлган муддатда озодликдан маҳрум қилиш орқали жазоланиши мумкин.
27 октябрь куни ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. 28 октябрь куни яна уч нафар гумонланувчи ушланди. Ноябрь ойида эса суиқасдда гумонланиб яна 5 киши қамоққа олинган.
Аввалроқ Комил Алламжонов ва Дмитрий Лини ўлдириш учун ёлланган шахслар – Бислан Расаев ҳамда Шамил Темирханов қидирувга берилгани хабар қилинганди. Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Комил Алламжонов 2024 йил 30 сентябрда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимини тарк этган эди. У фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда