Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назорат инспекцияси тезкор гуруҳи вилоят прокуратураси ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик рейд тадбирини ўтказди.
Рейд давомида Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи K.P. ижтимоий тармоқлар орқали ноёб қуш — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган чўл миққий қушини сотаётганида ушланди.
Маълумот учун, чўл миққий қуши Ўзбекистон Қизил китоби ва IUCN Қизил рўйхатига киритилган кўчманчи тур бўлиб, заифга яқин мақомга эга. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олойда, Қизилқум тоғларида, Амударё ва Зарафшон дарёлари водийларида тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Чўл миққий қуши саломатлигини текшириш учун Хоразм миллий табиат боғига ўтказилди. Керакли муолажалар қўлланилгач, қуш табиатга қўйиб юборилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Maкрoн: Украинанинг таслим бўлиши на АҚШ, на Европа Иттифоқи учун фойдали эмас
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланиб қонуний жазога тортилди
«Насаф» яна бир легионер футболчиси билан хайрлашди
Криштиану Роналду нега "Ал Насср"дан кетишни ўйлаб қолди?