15:25 / 07.01.2025
151

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ўрнатилди
Фото: Telegram / zaminfoundation
Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта янги автоматик станция ишга туширилди. Улар Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет агентлигининг «Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўрнатилди.

Жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда лойиҳа бошланганидан буён monitoring.meteo.uz миллий платформасининг ягона маълумотлар базасига 19 та автоматик станция уланган.

Ушбу сайтда улар бинафша рангда, учта янги эса тўқ яшил рангда белгиланган. Хусусан, биттаси «Уч қаҳрамон» пости ҳудудида, иккинчиси «Зенит» заводи ҳудудида ва учинчиси «Янги Ўзбекистон» боғи ёнида ўрнатилди.

Станциялар шунчаки детектор ёки датчиклар эмас, балки ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш учун тўлиқ жиҳозланган лабораториялар ҳисобланади.

Horiba (Япония/Германия) ишлаб чиқарган ушбу станциялар эталон сифатида тан олинган бўлиб, улар Финландия метеорологик институти каби етакчи ташкилотлар томонидан ўз ўлчов ускуналарини созлаш учун қўлланилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият