Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди
Тошкентнинг Янгиҳает туманида чақалоқ сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри Янгиҳает туманида 15 январ куни тонгги соат 7:30 да кўчадан чақалоқ топиб олинди. Бу ҳақда “Millar” хабар берди.

Бозор халта ичига солинган чақалоқни кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро топиб олган ва у дарҳол тез ёрдам ҳамда ички ишларга қўнғироқ қилган.

“Биз туманнинг Йўлдош-15 даҳасида яшаймиз. Бу кўчадаги камералар икки йилдан бери ишламайди. Агар улар ишлаганида гўдакни ким ташлаб кетганини дарҳол аниқлаган бўлардик”, — дейди мурожаатчилардан бири.

Маълум қилинишича, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келиб, чақалоққа биринчи ёрдам кўрсатган ва у 13-сонли шаҳар шифохонасига олиб кетилган.

“Биз чақирув жойига борганимизда оқ сумкага қизил адёлга ўралган ҳолда янги туғилган қиз чақалоқ ташлаб кетилгани аниқланди. Унинг киндиги ноодатий тарзда кесилган. Туғилганига бир ёки ярим соат бўлган”, — деб таъкидлади тез тиббий ёрдам шифокори Умар Одилов.

Айни пайтда чақалоқ шифокорлар назорати остида. Боланинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

“Одамлар бефарқ бўлмасдан, дарҳол тегишли органларга хабар берганидан хурсандмиз”, — дейди шифокор.

ИИВ ЖХД ахборот хизмати ходими Сўҳроб Шомансурувнинг қайд этишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Янгиҳает тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?