19:43 / 03.03.2025
906

Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди

Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
Президент фармони билан ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби хабар берди.

У энди президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаевга ўринбосарлик қилади.

Олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири лавозимига тайинлангани, шу муносабат билан Пўлат Бобожонов лавозимдан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Пўлат Бобожонов (1961 йилда туғилган) 2017 йил сентябр ойидан буён Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.

У муқаддам Бухоро ва Жиззах вилоятларида прокурорлик қилган, 2012 йилдан 2017 йилгача Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият