01:50 / 11.03.2025
9

8-март гуллари OLX’да арзон нархларда сотувга қўйилди

8-март гуллари OLX’да арзон нархларда сотувга қўйилди
Ўзбекистонда 8-март байрамида совға қилинган гулларни аёллар қайта сотмоқда, деб хабар берди Upl.uz. Байрамдан сўнг OLX ва бошқа эълонлар сайтларида юзлаб букетлар арзон нархларда сотувга қўйилган.

Хусусан, байрам кунлари гулларнинг нархи кескин ошган, Ўзбекистон эса дунёнинг энг қиммат гул бозорлари рейтингида юқори ўринлардан бирини эгаллаган эди. Ўртача букет нархи 20 доллар атрофида бўлиб, мамлакат Россия, Туркия ва Грузиядан ҳам олдинда турарди.

Энди эса байрамдан кейин кўплаб қизлар гулларни сотиш орқали қўшимча даромад топишга ҳаракат қилмоқда. Сотувга қўйилган гуллар дастлабки нархидан 2-3 баробар арзон бўлиб, харидорлар томонидан тез сотиб олинмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият