22:27 / 18.03.2025
51

Ургутдаги қарздор ота байрам арафасида фарзанди учун 80 млн.сўм тўлаб берди

Ургутдаги қарздор ота байрам арафасида фарзанди учун 80 млн.сўм тўлаб берди
Энди алимент тўловчи отанинг фарзанди ҳам бошқа болалар қатори Наврўз байрамини кўтаринки рухда нишонлайди.

Фуқаролик ишлари Ургут туман судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Т.дан ундирувчи Г.Е.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд қарорига асосан ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган тушунтиришлар ўз самарасини берди.

Қарздор ота Наврўз байрами арафасида фарзандига алимент учун ҳисобланган 80 миллион сўмни бир йўла олдиндан тўлаб берди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият