
Таниқли актёр ва шарҳловчи Алишер Узоқов ўзининг (Х) Твиттер саҳифаси орқали видеомурожаат билан чиқди. У бугунги футбол учрашуви ва унинг шарҳи ҳақида фикр билдирди ҳамда ўзига нисбатан билдирилаётган муносабатларга изоҳ берди.
"Кечаги ўйинда қизиқ ҳолат бўлди"
Узоқов видеомурожаатида кечаги Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги ўйин давомида юз берган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди. У ўша пайтда стадион экранида чиройли ва истарали бир қиз тасвирланганини ва шундан сўнг:
"Бу ўйиндан кўра мана шу синглимизни кўрсатсаларинг яхши" деган фикр билдирганини эслаб ўтди.
"Оиласи менинг олдимга келди"
Бугун кечқурун унинг олдига ўша қиз, унинг отаси ва акаси келган. Улар Узоқовдан бу гапи учун изоҳ сўрашган ва ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатга билдирилаётган муносабатлар қизга қаттиқ таъсир қилганини билдиришган.
"Шу фурсатдан фойдаланиб, бу синглимизнинг оиласидан чин қалбимдан узр сўрайман. Агар кўнгилларига тегган бўлсам, узр!. Чунки ўзимни ҳам қиз фарзандим бор ва бу ҳолат қанчалик оғир ботишини ҳис қиламан."
"Бундай тарғиблар нотўғри"
Шунингдек, Узоқов ушбу ҳолатни "бошқа нотўғри йўналишда тарғиб қилмасликка" чақирар экан, шундай деди:
"Бу қизни ўз синглим деб биламан, уни ҳимоя қилишга тайёрман. Илтимос, бу масалани ортиқча тарзда муҳокама қилманглар."
Алишер Узоқовнинг мазкур видеомурожаати жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотди. У бошланиб кетган можарони юмшатиш ва бефарқ эмаслигини кўрсатиш учун изоҳ беришни лозим топди.
Айни дамда, ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат бўйича турли фикрлар билдирилмоқда, аммо Узоқов ўз муносабатини очиқчасига ифода этиб, узр сўради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар