11:50 / 31.03.2025
354

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида учрашув ўтказилди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларимизни самимий табрикладилар.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Самарали ҳудулараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.

Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланди.

Етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан мамлакатимизда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият