Хоразмда цистерна тозалаётган йигит ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Хоразмда цистерна тозалаётган йигит ҳалок бўлди
27 март куни Хоразм вилояти Шовот туманида ёш йигит бензин цистернасини тозалаётган пайтда ҳалок бўлди, деб Nova24.uz хабар берди.

Ҳодиса тумандаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлган. Заправка ходими ўз танишидан 10 тонналик цистернанинг ички қисмини тозалашни сўрайди. У иш ҳақини кейинроқ тўлашини айтади. Шундан сўнг фуқаро ўғли (2004 йилда туғилган) билан бирга АЗСга йўл олади.

Тозалаш вақтида 19 ёшли йигит цистерна ичига тушади. Аммо иш жараёнида бензин қолдиқларидан чиққан буғлардан заҳарланиб, ҳушидан кетади. Буни кўрган отаси уни қутқариш учун пастга тушади, аммо ўзи ҳам ҳушидан кета бошлайди.

Шунда эркакнинг укаси етиб келиб, уни кийимидан тортиб чиқаради. Афсуски, ёш йигитни қутқариб қолиб бўлмайди ва у ҳалок бўлади.

Маълум бўлишича, эркак ва унинг ўғли бунгача АЗСдаги резервуарларни тўрт марта тозалашган ва ҳар гал учун 100-150 минг сўмдан пул олишган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?