
Афсуски, баъзан бахтли ҳаёт кечириб, фарзандлар кўрган оилалар ҳам арзимаган сабабларга кўра ажралишиб кетишади. Бунинг оқибатида фарзандлар таъминоти масаласи судгача етиб боради.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан, Б.У. ҳисобидан С.У. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Арнасой тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила ярашиб, қайта тикланди. Шу тариқа ижро иши амалда тамомланди ва норасида бола ота-она меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!