Ўзбекистонда 3 ойда 100 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланди

1 дақиқа ўқиш384
Ўзбекистонда 3 ойда 100 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланди
Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид 138 557 та иш судлар томонидан кўриб чиқилди. Бу ишлар 162 665 нафар шахсга тааллуқли бўлиб, улардан 105 418 нафарига маъмурий жазо тайинланди.

Эътиборга молик рақамлар:
– Ярашгани сабаб 19 201 нафар шахс жавобгарликдан озод этилди
– Апелляция тартибида 1 924 нафар шахсга оид 1 632 та иш кўриб чиқилди
– Кассация босқичида эса 2 540 нафар шахс бўйича 2 380 та иш кўрилди

Кўрилган ишларнинг катта қисмини қуйидаги ҳуқуқбузарликлар ташкил этган:
– майда безорилик;
– ички ишлар органлари талабини бажармаслик;
– лицензиясиз йўловчи ташиш;
– энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
– ҳақорат ва жамоат жойида алкогол истеъмоли;
– йўл ҳаракати қоидаларини бузиш;
– маст ҳолда транспорт бошқариш;
– совуқ қурол ёки унинг ўрнини босувчи ашёларни олиб юриш.

Шунингдек, биринчи инстанция судлари чиқарган қарорлардан кассацияда 1 021 та бекор қилиниб, 625 таси ўзгартирилгани қайд этилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?