Соғлиқни сақлашда рақамлаштириш ва шаффофлик: DMED тизими нималарни ўзгартиради?

1 дақиқа ўқиш942
Соғлиқни сақлашда рақамлаштириш ва шаффофлик: DMED тизими нималарни ўзгартиради?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга қарши кураш, рақамлаштириш ва ахборот тизимларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омонов депутатларга DMED — ягона тиббиёт ахборот тизими бўйича батафсил ахборот берди.

24 миллион фуқаро электрон картада
DMED ахборот тизими ҳозиргача:
- 24 миллион фуқаронинг электрон тиббий картасини шакллантириш имконини берди,
- 2 571 та бирламчи тиббий муассасадан 2 475 тасида тизим жорий қилинган,
- Янада кенгайтириш учун жадал жиҳозлаш ва ходимлар ўқитилиши давом этмоқда.

“Электрон рецепт” — яширин келишувларга қарши кураш

Фармацевтика соҳасидаги ёпиқ келишувларни чеклаш мақсадида “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган. У:
- Дориларнинг дозаси ва шаклини ҳисобга олган ҳолда электрон рецепт ёзишни таъминлайди,
- Рецепт асосида дорини маркировка қилинган ҳолда сотиш имконини беради,
- Барча жараёнлар автоматлаштирилади, инсон омили камаяди,
- Беморлар мобил илова орқали ўз рецептларини кузатиб бориши мумкин бўлади.

Ҳар бир бемор — назоратда
Тизим доирасида аҳоли ва шифокорлар учун:
- Мобил иловалар ишлаб чиқилган,
- Ҳар бир бемор ўз рецепти ва таъинланиш жараёнини реал вақтда кузатиши мумкин.

Шаффофлик ва автоматлаштириш — коррупцияга қарши кучли қадам
Олим Омонов таъкидлаганидек, рақамлаштириш нафақат самарадорлик, балки:

“Тиббиётдаги коррупцион омилларни кескин камайтириш, ресурслардан тўғри фойдаланиш ва
беморнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда муҳим қадам.”

Сиз нима деб ўйлайсиз: электрон рецепт ва мобил кузатувлар шифокор ва бемор ўртасида ишончни оширади деб ҳисоблайсизми?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?