Италия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради: Самарқандда муҳим учрашувлар бўлиб ўтади

1 дақиқа ўқиш1.1K
Италия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради: Самарқандда муҳим учрашувлар бўлиб ўтади
Италия ҳукуматининг расмий веб-сайтида маълум қилинишича, мамлакат бош вазири Жоржиа Мелони 25–26 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Мазкур юқори даражадаги ташриф доирасидаги учрашувлар Самарқанд шаҳрида ташкил этилади.

Қайд этилишича, бу ташриф Мелонининг Марказий Осиё давлатларига қилган сафарининг бир қисми бўлиб, мазкур ташрифлар минтақадаги мамлакатлар билан Италия ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Италия бош вазири Жоржиа Мелонининг 26–27 апрель кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга ҳам ташриф буюриши ҳақида маълум қилинган эди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати — Оқўрда маълумотига кўра, юқори даражадаги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Италия раҳбари 27 апрель куни Остона шаҳрида ўтказиладиган биринчи «Марказий Осиё – Италия» саммитида иштирок этади. Мазкур саммитда Марказий Осиё мамлакатлари билан Италия ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорлик, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Ушбу юқори даражадаги тадбирларда қандай келишувларга эришилиши ва музокаралар қандай натижалар билан якунланиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?