Навоийдаги АГНКС давлат газини ўғирлади

1 дақиқа ўқиш2.2K
Навоийдаги АГНКС давлат газини ўғирлади
Навоий вилоятидаги бир автогаз қуйиш шохобчаси давлатга тегишли табиий газни ноқонуний тарзда ўғирлагани аниқланди, деб «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса Навбахор туманида рўй берган. «Ўзэнергоинспекция» ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган текширув давомида, маҳаллий АГНКСда газ ҳисоблагич қурилмасига ташқи таъсир кўрсатувчи ускуна ўрнатилгани маълум бўлди.
Газ сарфини ҳисоблаш мажмуасига кирувчи ва чиқувчи қувурларда махсус қурилма ўрнатилган бўлиб, у ҳисоблагични нотўғри кўрсатишга мажбурлаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, шу тарзда 26 миллиард 27 миллион сўмлик табиий газ ўғирланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?