
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ички ишлар ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ғузор туманида ички ишлар бўлими профилактика инспектори ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг патрул-пост батальони ходимлари хизмат вазифаларини бажараётган вақтда юк автомобили ҳайдовчисига тўхташ бўйича ишора беришган. Бироқ ҳайдовчи ушбу талабни эътиборсиз қолдириб, воқеа жойидан қочишга уринган.
Патрул-пост батальони ходимлари ҳайдовчини тўхтатишга эришиб, ундан транспорт воситасига тегишли ҳужжатларни талаб қилишган. Аммо ҳайдовчи ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажаришни рад этган. Бундан ташқари, ҳайдовчининг укаси ҳам воқеага аралашиб, ички ишлар ходимларига нисбатан фаол равишда қаршилик кўрсатган.
Ушбу ҳолат бўйича ака-укаларга нисбатан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, иш материаллари Ғузор туман жиноят ишлари судига кўриб чиқиш учун юборилган.
Суд муҳокамаси натижасида жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди ака-укаларга нисбатан қонуний қарор чиқарди. Суднинг ҳукмига кўра, улар базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баробари миқдорида жарима ҳамда 3 суткагача маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу воқеа орқали барча ҳайдовчилардан ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига сўзсиз итоат қилиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишни яна бир бор эслатиб ўтди. Бундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик чора-тадбирларнинг мунтазам давом эттирилиши таъкидланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар