
Уй, хонадон мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшовчи фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилмаган бўлса, уйдаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Улар мулкдор томонидан берилган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзадларини кўчириб киритиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Агар мазкур шахслар уй, хонадоннинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган бўлса ҳам, уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади (Уй-жой кодексининг 32-моддасига мувофиқ).
Хусусан, Жиззах шаҳридаги уйга Ф.Э.нинг вояга етмаган фарзанди билан мажбурий тартибда киритиш белгиланган ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси, маҳалла раиси ва масъул ходимлари билан биргаликда Ф.Э.ни вояга етмаган фарзанди билан Жиззах шаҳридаги уйга яшаш учун мажбурий тартибда киритилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар