Курьерлар ҳуқуқи ва мажбуриятлари тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш197
Курьерлар ҳуқуқи ва мажбуриятлари тасдиқланди
«Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3631-сон, 18.06.2025 й.), деб вазирлик хабар қилди.

Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, курьер – тадбиркор ёки етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.

Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ёки хизматлар учун тўловни қабул қилиш ҳуқуқига эга. Бунда назорат-касса техникаси қўлланилиши ва чек (электрон ёки қоғоз шаклда) тақдим этилиши лозим.

Озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда транспорт воситалари ва термоконтейнерлар тозалиги, тўғри ишлаш ҳолати, мунтазам ювиш ва дезинфекция қилиш талаб қилинади.

Курьерларга қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:

. товар қадоғини ўзбошимчалик билан очиш
. харидорнинг шахсий маълумотлари ва товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этиш
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?