
Маълумки, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар бир ҳайдовчидан талаб этилади. Бироқ, ана шу мажбуриятни унутиш албатта ҳайдовчининг чўнтагига зарар.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ва йўл ҳаракати инспекторлари билан ўтказилган рейд тадбири давомида транспорт воситасида 62 маротаба қоида бузган ҳайдовчи тузоққа тушди.
Аниқланишича, масъулияти чекланган жамиятга тегишли JETOUR тезлик, йўл чизиқлари, тўхтаб туриш, фуқарога йўл бермаслик каби қоидаларни бузган. 60 кун ичида жарима тўланмагани учун Бюро органлари иш юритувига келиб тушган.
Айнан ўтказилган Autocon тадбирида транспорт воситаси жарима майдончасига йўл олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар