date

Тошкентда интервю баҳонасида пул тўплаганлар ушланди: ИИББ тушунтириш берди

Тошкентда интервю баҳонасида пул тўплаганлар ушланди: ИИББ тушунтириш берди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда бир неча шахс фуқаролардан интервью олиш баҳонасида суҳбат ўтказиб, улардан алдамчилик йўли билан пул йиғишгани қайд этилган видеороликка муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 5 июль куни Чилонзор туманидаги боғлардан бирида 21 ёшли Ш.С., 24 ёшли С.С. ва 20 ёшли Т.А. фуқаролар билан интервью қилиш баҳонасида суҳбатлашиб, масжид барпо этиш, имконияти чекланганларга кўмак бериш каби сабаблар орқали, улардан алдамчилик усулида пул йиғишгани аниқланган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, мазкур шахсларнинг кимлиги маълум бўлган ва улардан ашёвий далил сифатида пул маблағлари холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Айни пайтда, бу ҳолат бўйича Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) томонидан дастлабки текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаларига кўра, белгиланган тартибда ҳуқуқий қарор қабул қилиниши кафолатланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда интервю баҳонасида пул тўплаганлар ушланди: ИИББ тушунтириш берди